RU

Последние новости

15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  19 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  6 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  4 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  8

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас" Новости

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




- Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" клуби ҳамда жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги тезкор тарзда киритилган голлар ўйиннинг умумий натижасига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ голлар ўтказиб юбордик. Ўз ўйинимизни тўлақонли намойиш этгунимизга қадар Фарғона жамоаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Истиқлол" жамоаси билан кечган баҳсда жамоангиз қўлга киритган 3 очко бекор қилинди. Мазкур холатга муносабатингиз қандай?

- Албатта, бу ёқимли эмас. Регламент – бу барча бирдек амал қиладиган ҳужжат. Биз ҳам ҳамма қатори бунга амал қиламиз. Тортишгандан фойда йўқ.

- Бугун жамоангизнинг йирик ҳисобда мағлуб бўлганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ўйин давомида кўп маротаба консетрацияни йўқотдик. Бундан ташқари, "Нефтчи"да кучли легионерлар бор, уларнинг ёрқин ўйини умумий натижага таъсир кўрсатди. 

- Ўйин қайдномасида фақат бир нафар дарвозабон кўрсатилган, бунинг сабаби нима?

- Ўтган учрашувда жамоамиз дарвозабони қизил карточка олганди. Шу сабабли бугун бизда фақат бир нафар дарвозабон бор эди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика