RU

Последние новости

15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  0 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  0 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   58 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  41 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  19 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  13 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди Новости

Алдервейрелд ваҳима касаллиги туфайли Бельгия терма жамоасини тарк этганини айтиб берди

Тоби Алдервейрелд нима сабабдан Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани ҳақида айтиб берди.

"Антверпен" ҳимоячиси 2023 йилнинг мартида миллий жамоа билан хайрлашган эди.

"Юнион"га қарши кубок баҳсида мағлуб бўлганимиздан сўнг хафа эдим. Ўша кеча ухлай олмадим ва катта куч оладиган машғулот ўтказиш учун тонгда базага йўл олдим. Йўлга отланишдан аввал кофеини бор таблетка ичдим, чунки кофени ёқтирмайман.

Машинага ўтирганимда юрагим дақиқасига 1000 марта ура бошлади. Юрак ҳуружи бошланди деб ўйладим. Бўлди тугади, болаларимни қайта кўра олмайман. Машинани четга олдим, мебел дўконига кириб, менга тез ёрдам чақириб беришни сўрадим.

Стресс туфайли юрак уришим тезлашган экан. Бу ваҳима касаллигини келтириб чиқарди, шу сабабли юрагим тез ура бошлаган. Қайсидир онда ўзингни ҳозир ўлиб қоладигандек ҳис қиласан.

Тестлар ўтказдик, аммо ҳаммаси жойида эди. Кейин одамлар билан суҳбатлашдим ва улар бунинг барига стресс сабаблигини айтишди.

Шу сабаб терма жамоа билан хайрлашдим" - деди Алдервейрелд.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика