RU

Последние новости

15:25БАА Ўзбекистонга қарши баҳс учун терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди  0 14:57Лукаку уни терма жамоага чақиришларини хоҳламаяпти  0 14:22Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"  2 14:16Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”  0 13:57"Пахтакор" - "Динамо" учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  2 13:28Пеп Гвардиола АПЛ қароридан норози  3 13:20Бугун Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ПФЛ вакили келаси йил ОФКда иш бошлайди  4 12:46Ўзбек ва жаҳон футболи ҳамда футзали юлдузлари ўртасида баҳс ўтказилди  4 12:14"Ювентус" майдонга тушмай маош олаётган юлдуздан қутилмоқчи  1 11:50"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 8 ёшли Умарбеков Бурхон  0 11:16Мурод Исмоилов: “Финалда қайси жамоа ғалаба қозонса ҳам якунда футбол ютади”  0 10:57Ўзбекистон кубоги. Финалларни энг кўп қайси ҳакам бошқарган?  3 10:30"Барселона" ва "Nike" ўзаро келишувга эришди  6 09:58Туркия чемпионати трансфер нархлари янгиланди. Алиқулов ва Турғунбоевнинг нархи қанчани ташкил этмоқда?  9 09:21Испаниянинг октябрь ойидаги ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  3

Алан Бранди: "Игитани роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик" Новости

Алан Бранди: "Игитани роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик"

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) учрашувидан сўнг аргентиналиклар аъзоси Алан Бранди фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин учрашув бўлди. Албатта, чорак финалда осон ўйин бўлмаслиги тайин эди. Бироқ биз яхши ўйин кўрсатиб, натижага эришишни уддаладик. Зўр ўйин ўтказдик деб бемалол айта оламан.



- Қозоғистон ҳаддан зиёд кўп хатоларга йўл қўйди. Бу сизлар учун айни муддао бўлди...

- Ўйлайманки, биз ёрқин ўйин кўрсатдик. Рақиб дарвозабонини роса мақташганди, аммо биз унинг хатоларидан унумли фойдаландик. Биз учрашувга пухта тайёргарлик кўрганимиз эвазига уларда хатолар кўпайиб кетди деган фикрдаман.

- Шу вақтга қадар барча мундиалларда 16 та гол ургансиз. Бугун Қозоғистон дарвозаси 6 марта ишғол қилинди, лекин сиз гол урмадингиз...

- Ҳа, бу нормал ҳолат. Бугун гол урмаган бўлсам-да, жамоамиз ғалаба қозонди, бу энг муҳими.

- Кейинги рақиб Франция. Фаранглар тарихда биринчи марта ярим финалда ўйнайди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Франция – яхши шаклланган жамоа. Шунинг учун ҳам ярим финалга чиқди. Бизга қийин бўлиши шубҳасиз, ЖЧ ярим финалида осон ўйин бўлмайди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

   
02 окт 07:27:37
BXZ BXZ
Агар Аргентина чемпион бу́лса унда футбол гегемонларига айланади .
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика