RU

Последние новости

21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  4 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  9 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  9 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  8 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат Новости

“Ал Хор”дан таклиф, “Сурхон”нинг бунга муносабати, Қатардаги мақсадлари борасида Бахтиёржон Қосимов билан суҳбат

Мавсумнинг дастлабки қисмини "Сурхон" таркибида ўтказган ярим ҳимоячи Бахтиёржон Қосимов Қатарнинг "Ал Хор" клуби билан шартнома имзолади.

Шундан кейин, футболчи билан боғланиб, сайтимиз учун интервью олдик. 

- “Ал Хор” клубига ўтишим жуда тез амалга ошди. Ўзим ҳам буни очиғи кутмагандим. Аниқроғи, янги клубга кўчиб ўтишим 3 ёки 4 кун ичида ҳал бўлди. “Сурхон” клуби вице-президенти Жаҳонгир ака Усмонов менга Қатардан таклиф бўлаётганини айтди ҳамда менга танлаш имкониятини тақдим қилди. Бунинг учун у инсонга миннатдорчилик билдираман. “Ал Хор” клубига ўтишим айнан шу инсон туфайли амалга ошди. 

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддатим 1 йилга мўлжалланган. 

- Қатардан таклиф бўлганидан кейин “Сурхон” клубидагилар қаршилик қилишмадими?

- Йўқ. Улар бу таклифни қабул қилишимга ҳеч қандай тўсиқ бўлгани йўқ. Бунинг учун клубдаги барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдираман. 

- “Ал Хор” клуби сизни қандай кутиб олди?

- Клуб жуда ҳам профессионал. Ажойиб тарзда кутиб олишди. Бундан ғоят хурсандман.

- Қатарга йўл олишингизнинг асосий сабаби бу молиявий томонлама яхши таклиф бўлганими?

- Биласизми, клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Яъни, яна Қатар Юлдузлар лигасига қайтишни вазифа қилган. Қолаверса, режалари менга жуда маъқул келди. Бу эса мен учун ҳаётимдаги катта бурилиш вазифасини ўтайди. Легионер сифатида тўп тепишни орзу қилардим ва бундай имконият пайдо бўлганидан кейин, ундан фойдаланишга қарор қилдим. Бундан ташқари, молиявий томонлама ҳам яхши таклиф бўлди. 

- Жамоа сизга алоҳида квартира бердими?

- Ҳозирча меҳмонхонада истиқомат қилиб тураман. Яқин орада жамоа Туркияга ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишга учиб кетилади. Сафардан келганимиздан кейин, шартномада кўрсатилганидек, жамоа менга алоҳида уй ва машина тақдим қилади. 

- “Ал Хор”нинг қуйи лигада иштирок этиши таклифни қабул қилиш вақтида сизни ўйлантирмадими?

- Ўтган мавсум жамоа тўплар ҳисобига қуйи лигага тушиб кетган. Бироқ яна Юлдузлар лигасига қайтиш вазифаси борлиги мени қизиқтирди ва ўзимни кўрсатиш имконияти пайдо бўлди. Шу сабабли таклифни узоқ ўйлаб ўтиришдан маъно йўқ эди. Худо хоҳласа, жамоага бежиз келмаганимни исботламоқчиман ва “Ал Хор”нинг элитага қайтишига ўз ёрдамимни беришни истайман.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика