RU

Последние новости

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью Новости

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью

Хабарингиз бор, эртага Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун Иорданиянинг "Ал Файсали" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

"Ал Файсали" аъзолари ҳалиям Тошкентдаги маҳаллий аэропортда Қаршига учадиган рейсни кутишмоқда. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолёт ҳали кўтарилгани йўқ. Ҳозирча қачон учиши номаълум. Аэропортда бўлиб турган сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов фурсатдан фойдаланиб "Ал Файсали" бош мураббийи Небойса Йововичдан интервью олди.

- Белгиланган вақтда учиб кета олмаётганимиз жамоангизга таъсир кўрсатадими?  
- Биз об-ҳавони ўзгартира олмаймиз. Албатта, вазиятга қараб иш тутяпмиз. Вақтида учиб кета олмаётганимиз ҳаммани асабийлаштиряпти, лекин илож қанча. Биз анчадан пайтдан бери аэропортда турибмиз. Ҳаммасига хотиржам қарашга ҳаракат қиляпмиз.

- "Ал Файсали" охирги 5-6 йил ичида 22 марта бош мураббийни ўзгартирган. Бунинг боиси нимада?
- Тўғриси, мен бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Қолаверса, бу саволга клуб раҳбарлари жавоб беради. Ўтган йил ўзим шу жамоада ишни бошлагандим, кейин Мисрга кетдим ва яна қайтиб келдим. Қўл остимда бу жамоа учта совринни қўлга киритди: чемпионлик, Кубок ва Суперкубок. Шунингдек, араб чемпионлар лигасининг финалида ўйнадик. Мен аслида "Ал Файсали"дан кетмоқчи эмасдим, чунки яхши жамоани шакллантираётгандим, аммо шундай бўлиб қолди.

- "Ал Файсали" олдига ОЧЛда қандай вазифа қўйилган?
- Эртанги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, аввало мухлисларга Иордания футболини кўрсатмоқчимиз. Яхши ўйнаб гуруҳга чиқсак, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз.

- "Насаф"ни қанчалик ўргандингиз?
- Албатта, рақиб ҳақида яхши маълумотга эгамиз. "Насаф" кучли жамоа эканини биламиз. Бу клубда тўп тепаётган Драган Черан ўз вақтида Саудия Арабистонида қўл остимда ўйнаганди. Уни яхши ҳужумчи деб ҳисоблайман.

- Черандан ташқари яна кимларни биласиз?
- Рақиб футболчиларини ўрганиш мураббийнинг иши. Буни яхши биламан. Аммо мени кўпроқ номлар эмас, балки жамоанинг ўйин услуби, умуман қандай футбол ўйнаши қизиқтиради.

- "Ал Файсали" "Насаф"га қарши қандай ўйин намойиш этади: ҳужумкорми ёки ҳимоявийми?
- Футбол тактикаси оддий: гол уриш ва ўтказмаслик. Албатта, мен ҳозир барча карталарни оча олмайман, лекин бизнинг ҳам ўзимизга яраша режамиз бор. Айтиб ўтганимдек, чиройли ўйин кўрсатишни хоҳлаймиз. "Ал Файсали" оддий жамоа эмас ва буни эртанги ўйинда кўрасизлар.


Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика