RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  3 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Ал Араби" "Ал Садд"ни тор-мор этиб, Амир Кубогини қўлга киритди Новости

"Ал Араби" "Ал Садд"ни тор-мор этиб, Амир Кубогини қўлга киритди

Кеча Қатарда 18 карра Амир Кубоги эгаси "Ал Садд" "Ал Араби"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

"Аҳмад бин Али" стадионида кечган баҳс биринчи бўлими "Ал Садд" устунлигида ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади.

"Ал Араби" биринчи таймда йўқотишга йўлиқди – Юссуф Мсакни жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Танаффусдан кейин унинг ўрнига Ҳамид Исмоил майдонга тушди.

Иккинчи тайм бошида суриялик ҳужумчи Умар Ас Сома ҳисобни очди. Орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳисоб ўзгарди. Бу гал Ҳамид Исмоил гол урди. Учрашув ниҳоясига оз вақт қолганда яна Умар Ас Сома катта саҳнага чиқди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Шу тариқа, "Ал Араби" узоқ йиллик танаффусдан кейин совринни ютиб олди. 

Энди "Ал Араби" ОЧЛ плей-оффида ОКМК билан тўқнаш келиши мумкин. Олмалиқ клуби дастлабки босқичда Бангладешнинг "Башундара Кингс" жамоаси билан учрашади. Ғолиб айнан Қатар жамоасига қарши баҳс юритади. 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи ўйинлари 15 август куни бўлиб ўтади ва Ўзбекистоннинг ҳар икки клуби ўз майдонида ўйнайди. Дастлаб ОКМК "Башундара Кингс" билан, сўнг "Навбаҳор" Уммоннинг "Ал Сиб" клуби билан рўбарў келади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика