RU

Последние новости

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  19 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Акмал Шораҳмедов нега Суперлигани эмас, "Нефтчи"ни танлади? Новости

Акмал Шораҳмедов нега Суперлигани эмас, "Нефтчи"ни танлади?

"Нефтчи" Про-лиганинг 16-турида "Шўртан"ни таслим қилди (1:4).

"Насаф"нинг "Аҳал" билан ўйинини ёритиш учун Қаршига етиб келган ижодий жамоамиз билан Ғузордаги баҳсни ҳам эътибордан четда қолдирмасликка қарор қилдик. Учрашувдан кейин фарғоналиклар сардори Акмал Шораҳмедовдан ўзимизни қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олдик.

— Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида АГМКдан йирик ҳисобда мағлубиятга учради...

— Асосий эътиборимиз Про лигага қаратилган. Аммо олмалиқликлар билан ўйинга бепарво эдик, деёлмайман. Ҳимояси кучли АГМКга қарши ўйиннинг аввалида гол ўтказиб юбориш руҳиятимизга салбий таъсир қилди. Кўп хатоларга йўл қўйдик. Шу туфайли мухлислардан узр сўраймиз.

— Бугунги рақиб ҳақида фикрингиз қандай?

— "Шўртан" кубокда "Қизилқум"ни қийнаб қўйди, ундан олдинги сафар "Янгиер"ни ютди. Ёш бўлса ҳам, яхши жамоа шаклланган.

— Чемпионлик пойгаси ҳақида фикрингиз...

— Чемпион ким бўлади, биласизми? Ҳар доим кучсиз рақиблар билан ўйинда очко йўқотмаган жамоа чемпион бўлади. 2-ўриндаги клубга ютқазиб қўйиш мумкин, лекин аутсайдерлардан максимал очко олиш керак.

— "Нефтчи" ўтган йил Суперлига йўлланмасини "Турон"га ютқазиб қўйган эди. Бу йил ҳам Про-лига ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Вазиятга реал қарасак, Фарғонадаги шароитлар Суперлига учун жавоб берадими?

— Мен "Турон"нинг юқори дивизионга чиқиши тўғри бўлган деб ўйлайман. Чунки Фарғонада инфраструктура умуман йўқ экан. Мана, энди Хайрулла Бозоров база қуриб, стадионга ҳам эътибор қаратяптилар. Биринчи келганимда Фарғонада 20 йил футбол тўхтаб қолгандек туюлди. "Турон"га мағлубият бекорга эмас экан. Чунки яйпанликлар анча ишларни амалга ошириб қўйишган эди. "Нефтчи" ҳам шу йўлдан борса, албатта, юқори лигага чиқади. 

— Акмал Шораҳмедов Про-лига даражасидаги ўйинчи эмас. Сизни Фарғонага қайси шамоллар олиб келди?

— Про-лигада ўйнашимнинг ягона сабаби отамнинг бетобликлари билан боғлиқ. Шу туфайли январь ва февраль ойларида умуман машғулот ўтказмагандим. Про-лигада менинг шароитимни тушуниб, эркинлик яратиб беришди. Эҳтиёж туғилган заҳоти уйимга бориб келишим мумкин. Суперлигадан тушган таклифни қабул қилсам, февраль ойида жамоам билан БАА ёки Туркияда бўлишим керак эди. Шу туфайли юқори дивизионда ўйнашга имконим бўлмади.

— Эртага Фарғона вилояти ҳокими алмашиб қолса, "Нефтчи" лойиҳаси яна инқирозга учрайдими?

— Йўқ, Хайрулла Бозоров истиқболли лойиҳа ташкил қилмоқчи. Вилоятларда футбол ҳокимларга боғланиб қолган. Раҳматли Нуриддин Зайниев "Насаф"га қандай база ташлаб кетган, тўғрими? Барибир кимдир сабабчи бўлиши керак экан. Хайрулла ака ҳам шу йўлни танладилар.

Маълумот учун, Шораҳмедов ўтган мавсумни АГМК сафида ўтказган эди. У янги йилни "Нефтчи" таркибида бошлади ва аллақачон фарғоналиклар сафида 14 та учрашув ўтказишга улгурди.

"Самвел Бабаян Улуғбек Мирзаевга катта футболга йўлланма берганди. Энди эса..." — "Навбаҳор" президентидан муносабат

Автор :
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика