RU

Последние новости

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  1 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

АГМК Хитой Суперлигаси жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди, Ватсадзе яна гол урди Новости

АГМК Хитой Суперлигаси жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди, Ватсадзе яна гол урди

Теги :  АГМК
Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК жамоаси назорат учрашувида Хитой Суперлигаси вакили - "Циндао Ҳуанхай" клубини ишончли тарзда мағлуб этди.

"Дубайда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган жамоамиз бугун навбатдаги назорат ўйинини ўтказди. Бу галги рақиб Хитойнинг "Циндао Ҳуанхай" жамоаси бўлди. Мазкур ўйинда ҳам Миржалол Қосимов бошчилигидаги мураббийлар штаби иккита таймда икки хил таркибни тушириб, деярли барча футболчиларга имконият тақдим этди.

Дастлабки бўлимда жамоамиз анча ишончли ва мазмунли футбол намойиш қилди. Бу таблода ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 39-дақиқасида жамоамизнинг грузинча тандемига айланган Григалашвили-Ватсадзе комбинациясидан кейин Мате ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди ва жамоамизни танаффусга ғолиб ҳолда олиб чиқиб кетди.

Иккинчи таймда эса буткул бошқа таркиб ўйинга тушган бўлсада, жамоамиз ўйиндаги ташаббусни сақлаб қолди. Беллашувнинг 54-дақиқасида бурчак зарбасини амалга оширган вакилларимиз бундан наф чиқаришга муваффақ бўлишди. Арслонмират Амановнинг оширган тўпини Мурод Тошматов Сардор Рахмонов томонга узатди, ҳимоячимиз эса рақиб жарима майдончасидаги миссиясини аъло даражада уддалаб, ҳисобни иккита фарққа оширди - 2:0.

Рақиб жамоа ҳам ҳисобдаги фарқ иккитага ошгач ҳужумга зўр берди ва учрашувнинг 64-дақиқасида амалга оширган ҳужумдан наф чиқара олди. Гао Хианг хитойликларнинг ҳужумини самарали якунлашни уддасидан чиқди - 2:1.

Учрашув якунланишига 6 дақиқа қолганда Шаҳзод Нурматов рақиб дарвозаси олдида фаол ҳаракатланди ва тўпни дарвозабондан олиб қўйиб, ҳисобдаги фарқни яна иккитага оширди - 3:1!

Шу тариқа жамоамиз қишки йиғин доирасидаги тўртинчи, Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги эса иккинчи беллашувда ғалабани тантана қилди. Бунга қадар жамоамиз Тошкентда аввалига "Оқ-тепа" (3:0), кейинчалик "Сурхон" (3:1) устидан ғалабага эришганди. Дубайда эса Туркманистон миллий терма жамоаси мағлуб этилганди.

Навбатдаги назорат учрашуви 8 февраль куни Хитой Суперлигасининг номдор клуби - "Шаньдун Лунэн" билан ўтказилиши режалаштирилган", - дейилади АГМК матбуот хизмати хабарида.


Назорат учрашуви

05.02.2020 

АГМК — "Циндао Ҳуанхай" 3:1

Дубай, «Jebel Ali Sport Centre»

Голлар: Ватсадзе (39), Рахмонов (56), Нурматов (84) - Гао Хианг (64)

АГМК — Валижон Рахимов - Мирғиёс Сулаймонов, Игорь Зонич, Бобур Йўлдошев, Сайдулло Раҳматов - Эркин Байдуллаев, Йован Жокич - Санжар Турсунов, Баҳром Абдурахимов, Элгужа Григалашвили - Мате Ватсадзе.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган таркиб: Низомиддин Зиёвутдинов - Акмал Шораҳмедов, Дилшод Жўраев, Сардор Раҳмонов, Шероз Жалолов - Жасур Умаров, Мурод Тошматов, Арслонмират Аманов (Сайдулло Тошпўлатов, 72) - Шаҳзод Нурматов, Зафар Полвонов, Хожимат Эркинов.

"Циндао Ҳуанхай" — Луи Зенли, Зао Ши, Гао Хианг, Лиу Жиашен, Бали, Ши Зе, Яо Жиангшан, Янг Ю, Ванг Феи, Ванг Донг, Фанг Хингфенг.

Захира: Йин Яки, Ли Пенг, Хан Қингсонг, Ю Бин, Ченг Руи, Ванг Веи, Зоу Жунчен, Ванг Хао, Сонг Рунгтонг.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика