RU

Последние новости

09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  0 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйнидан қониқиш ҳосил қиляпман"  2 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   2 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  17 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  26 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  4 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11

АГМК - "Пахтакор": превью Новости

АГМК - "Пахтакор": превью

Суперлиганинг 17-тури доирасида АГМК жамоаси Олмалиқда турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"ни меҳмон қилади.

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" жорий мавсум чемпионатда мағлубият нималагини билмай келмоқда. Жамоа ўтказилган 16 учрашувдан 14таси ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг қайд этган. Айни пайтда чемпионатимиздаги энг кучли жамоа бўлиб турган "Пахтакор" билан бу гал умумий ҳисобдаги 25-учрашувни ўтказамиз. Жамоалар ички чемпионатда 23 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 1 бора тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.

Статистикага кўра, 5 маротаба жамоамиз ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 17 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 17-38.

Жорий мавсумдаги биринчи давра ўйинида Тошкентда жамоамиз "Пахтакор"га (4:1) имкониятни бой берганди. Ўшанда жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилган Зафар Полвонов айни пайтда кетма-кет 6 учрашувдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. Жамоамиз эса 16-турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда. 

Қизиқарли маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, мазкур ўйин АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатидаги умумий ҳисобда 329-ўйини бўлади. Ҳозирга қадар ўтказилган 328 учрашувда жамоамиз 113 ғалаба, 69 дуранг ва 146 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати эса 448-489 кўрсаткичига эга. АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатида тўплаган очколари сони 408га тенг.  Бу борада жамоамиз 39та жамоа бор рўйхатда умумий жадвалда 18-ўринда бормоқда. 

Ўзбекистон миллий чемпионати бошлангандан буён узлуксиз унда иштирок этиб келаётган "Пахтакор" эса ўзининг 819-учрашуви арафасида турибди. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони ва рекордчиси ҳозирга қадар "Навбаҳор" билан биргаликда миллий чемпионатда энг кўп учрашув ўтказган жамоа бўлиб турибди. Улар ўтказилган 818-учрашувда 556 ғалаба, 132 дуранг ва 130 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 1833-692. Тўплаган очколари эса 1800 очкога тенг. 

Қисқа қилиб айтганда, мазкур турда Ўзбекистон миллий чемпионатларидаги умумий турнир жадвалининг ўртасида бораётган АГМК ҳозирги чемпионатда ҳам, умумий жадвалда ҳам якка пешқадам бўлиб турган "Пахтакор"ни қабул қилади.

Мақсад эса жорий мавсумда мағлубиятсиз кетаётган кучли рақибни доғда қолдириш ва мухлисларни хурсанд этиш. 

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" беллашуви 17 август куни, Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасидаги "Марказий" стадионда соат 19:15да бошланади.

Мазкур ўйинга жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларни чорлаб қоламиз, - дейилади АГМК матбуот хизмати ёзган превьюда.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика