RU

Последние новости

19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  6 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   4 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  2 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  34 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  7 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  10 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17

АГМК ОЧЛ-2021да ўйнайди, "Насаф" ОФК кубогида ўйнаши мумкин... Новости

АГМК ОЧЛ-2021да ўйнайди, "Насаф" ОФК кубогида ўйнаши мумкин...

Қаршининг "Насаф" клуби 2021 йилги Осиё чемпионлар лигасида ўйнай олмаслиги аниқ бўлди.

ОФК "Насаф"га истисно тариқасига лицензия олиш учун сўнгги имкониятни бергани ҳақида хабар берилди. Championat.asia маълумотига кўра, "Насаф" барча ҳужжатларни юборишга улгурса, 2021 йил максимум ОФК кубогида иштирок этиши мумкин. Сабаби ОЧЛ лицензияси учун ҳужжатлар юбориш аллақачон якунига етган. ОФК Қарши клубига фақат ОФК кубогида қатнашиш учун имконият бермоқда. Маълумот учун, ОЧЛ ва ОФК кубоги учун лицензия олиш ўртасида жуда катта фарқ бор ҳамда талаблар турлича.

Шу тариқа, "Пахтакор" Ўзбекистон чемпиони сифатида ОЧЛ гуруҳ босқичида, АГМК эса бронза медали соҳиби сифатида ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этади. Сабаби мамлакат кубоги ярим финалига чиққан "Насаф" ва "Қўқон-1912" клублари ОЧЛ лицензиясини олишмаган. Шу боис, кубокни қайси жамоа қўлга киритса ҳам ОЧЛ плей-офф босқичида АГМК ўйнайди. 

Агар Олмалиқ клуби плей-офф орқали гуруҳ босқичига чиқа олса ва "Насаф" ҳужжатларни вақтида топшира олса, "Аждарлар" 2021 йилги ОФК кубогида қатнашишади. Агар АГМК плей оффдан ўта олмаса, Олмалиқ клубининг ўзи ОФК кубогида ўйнайди.

Рейтинг: -84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика