RU

Последние новости

16:36Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  1 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  6 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  12 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  6 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  2 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1

АГМК грузиялик футболчи билан шартнома имзолади Новости

АГМК грузиялик футболчи билан шартнома имзолади

АГМК ўз сафига грузиялик футболчи Гиорги Папавани қўшиб олди.

"Жамоамиз ёзги трансфер ойнасидаги охирги келишувга эришди.

Эркин агент мақомидаги тажрибали футболчи, Грузия футболи юлдузларидан бири — Гиорги Папава таянч ярим ҳимоячи саналади.

АГМК футбол клуби «Динамо» Тбилиси жамоасининг кўп йиллик сардори — Гиорги Папава билан ярим йиллик шартнома имзолади. 

Фаолиятини «Динамо» Тбилисида бошлаган, кейинчалик Кипрнинг «Неа Саламина» жамоасида ўйнаган ва Грузияда «Дила Гори» ҳамда «Рустави» клубларида ҳам тўп тепган Папава охирги 4 мавсумни «Динамо» Тбилисида жамоа сардори сифатида ўтказди ва 4 маротаба Грузия чемпионлигига эришиб, 3 бор мамлакат кубогини қўлга киритган. Гиорги Папава Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида майдонга тушган.

Папава фаолияти давомида 267 ўйин ўтказган ва рақиблари дарвозасига 7 маротаба гол урган.

Умид қиламизки, Гиорги АГМК билан ҳам Ўзбекистон Суперлигасида чемпионликни қўлга киритади.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Гиорги!" — дейилади олмалиқликлар хабарида.  

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика