Агент: "Қатарнинг пулларини инобатга олсак, Мессининг ПСЖга ўтиш имкониятлари юқори"
21 авг 2020 01:00
Новости
Агент: "Қатарнинг пулларини инобатга олсак, Мессининг ПСЖга ўтиш имкониятлари юқори"
Агент Вагнер Рибейро ПСЖ форварди Неймар ҳамда "Барселона" сардори Лео Мессининг келажаги ҳақида гапирди.
"Неймар Парижда бахтли. У ПСЖ таркибида камида икки мавсум ўйнайди.
Ҳозирда Неймарнинг қайтишидан кўра, Мессининг ПСЖга ўтиш имкониятлари юқорироқ. Жиддий гапиряпман. Қатарнинг пулларини инобатга олсак, ПСЖ Мессига катта маош тўлай олади", - деди агент.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Мессининг "Барселона"дан кетиш эҳтимоли юқори бўлиб турибди. Унга "Интер" ва "Манчестер Сити" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии