RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  6 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  0 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  11 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  95 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин Новости

Агар Уэльс мундиалга чиқа олмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин

"Реал Мадрид" вингери Гарет Бэйлнинг келажаги борасидаги қарори Уэльс терма жамоасининг натижаларига боғлиқ бўлади.

Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби ва 32 ёшли футболчи ўртасида янги шартнома борасида музокаралар олиб борилмаяпти. Амалдаги келишув 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Бэйл шартномаси якунига қадар "Реал"да қолиши кутилмоқда.

Унинг келажаги Уэльснинг ЖЧ-2022 плей-офф босқичида қандай иштирок этишига боғлиқ. Эслатиб ўтамиз, жамоанинг плей-офф ярим финалидаги рақиби Австрия терма жамоаси бўлади.

Уэльс 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олса, у ҳолда Бэйл декабрдаги турнирга тайёргарлик кўриш учун ёзда янги клуб излайди. Гаретнинг гранд жамоага ўтиши даргумон.

Агар Уэльс мундиалда иштирок этмаса, Бэйл фаолиятини якунлаши мумкин. Бу қарорнинг сабабларидан бири футболчининг ўзини аллақачон молиявий жиҳатдан таъминлаб бўлганлиги бўлиши мумкин.

Ярим ҳимоячи "Реал"да 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Клуб таркибида у тўрт марта Чемпионлар лигасида ва икки марта Ла Лигада ғолиб чиқди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика