RU

Последние новости

10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  4 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14

Абдусалом Азизов: "Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади" Новости

Абдусалом Азизов: "Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади"

Бугун ЎФАнинг навбатдан ташқари Конференциясида Абдусалом Азизов ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайланди.

Азизов ушбу лавозимга тайинланганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Аввало менга билдирилган ишонч учун катта раҳмат айтаман. Ўзбекистонда футбол биринчи рақамли спорт тури. Давлатимиз раҳбари футбол ёшларимизнинг кайфиятига таъсир қилади, футболда ҳалоллик ва адолат бўлиши керак деган топшириқни қўйдилар. Биргаликда ушбу топшириқни бажарамиз. Адолат ҳалолилик бўлмаган жойда ривожланиш бўлмайди. Футболни ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарорлар қаблу қилинди. Янгидан янги спорт саройлари қурилди, айрим хатолар туфайли ундан унумли фойдана олмадик. Тотализатор, келишилган ўйинлар каби иллатларни йўқотиш биринчи даражадаги вазифамиз бўлади. Янги Ижроқўм доим спорт принципларига асосан ишлайди. Ҳудудий, болалар, аёллар футболини ривожлантириш ЎФАнинг бош мақсадларидан бири бўлиши керак. Ҳудудларда сарфланаётган маблағларни мақсадли йўналтириш, унинг негизида ёшлар, олимпия терма жамоаларини кучайтириш ҳам асосий вазифа бўлиши керак. Кўплаб футбол фидоийларини, фахрийларини биламан. Улар билан биргаликда албатта натижа учун курашишимиз керак. Ўйлайманки биргаликда ишлаб давлатимиз Раҳбари томонидан қўйилган барча вазифаларни қўлдан келганича бажарамиз", - дейди ЎФА янги президенти Азизов Абдусалом Абдумавлонович.


Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика