RU

Последние новости

13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  0 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  5 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими? Новости

Аббосбек Файзуллаев "Бавария"га ўтадими?

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ЦСКА жамоасининг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев трансферига қизиқиб қолган.

Бу ҳақида рус ОАВлари хабар бермоқда.

Файзуллаев Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва ЦСКА сафидаги ҳаракатлари, Қатарда ўтаётган Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги ишончли ўйинлари билан "Бавария" скаутлари эътиборига тушган. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ҳали 21 ёшга тўлмаган иқтидорли футболчи ўз мамлакати миллий термаси сафида халқаро аренада ҳам ишончли ўйин кўрсатса, унга кўплаб клублар томонидан қизиқиш бўлиши турган гап. Унинг ажойиб техникаси, майдонни кўра билиш қобилияти ва узатмалари жаҳон футболи гранди бўлган "Бавария" скаутларининг ҳам эътиборини тортгани табиий ҳол. 

Ушбу мавсум Аббосбек ЦСКАнинг нафақат асосий таркиб вакилига, балки жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланиб олди. Москва клуби таркибидаги 18 ўйинда ҳамюртимиз 2 та гол урди ва 6 та голли узатма етказиб берди.

"Transfermarkt" портали Файзуллаевнинг трансфер нархини 4 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +61   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика