RU

Последние новости

08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  2 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  5 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  1 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8

Аббос Эргашев: "Янгиер" ва "Бухоро" ўртасидаги фарқ сезилгани йўқ" Новости

Аббос Эргашев: "Янгиер" ва "Бухоро" ўртасидаги фарқ сезилгани йўқ"

"Янгиер" жамоаси жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Аббос Эргашев Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- "Бухоро" - Суперлига жамоаси. Учрашувга рақибнинг даражасини ҳисобга олган ҳолда тайёрландик. Ўйинда Суперлига ва Биринчи Лига ўртасидаги фарқ сезилмади, жамоамиз ўз ўйини билан бу гапларни олиб ташлади ва бор кучи билан ҳаракат қилди.  Ёмон ўйин кўрсатмадик, деб ўйлайман. Қўл остимиздаги жамоа футболчиларидан борича фойдаландик. 

- Суперлига жамоасига қарши ўйин кўрсатишда нималарга эътибор бердингиз?

- "Бухоро"га янги бош мураббий келганидан кейинги ўйинларини томоша қилиб чиқдик. Улар кўпроқ позицион ўйин кўрсатишга ва кўпроқ услублардан фойдаланишга ҳаракат қилишяпти. Шунга қараб тайёрландик. Жамоамиз бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов бетоблиги сабабли ўйинга кела олмади. Жамоани ўйинга тайёрлашда бош мураббийнинг ўрни катта бўлди. 

- Сўнгги турларда яхши ўйин намойиш қилган Абдумутал Турсунқуловни иккинчи бўлимда майдонга туширишдан мақсад нима эди?

- Бугун таркибни шундай туздик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум қилиб, ғалаба қозонмоқчи эдик. 

- Эшитишимизга қараганда, Жаҳонгир Жиямуродов жамоани шуғуллантирмаяпти ва у жамоадан кетган экан.

- Бу гап ҳақида ҳеч нима билмайман. Жамоанинг бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов. Агарда бирор янгилик бўлса, эълон қилинади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика