А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр
14 окт 22:06
Новости


А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр
Футболчи Европага яна қайтиши мумкин.
"Сантос" ҳужумчиси Неймар А Серияга ўтишга тайёр, унга "Интер" ва "Наполи" клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN Фабрицио Романо маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Манба маълумотларига кўра, 33 ёшли футболчи Бразилия клуби билан шартномаси тугагач (31 декабрь), келгуси қишда Европага қайтиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Неймар Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттига ўзини кўрсатиб, 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан миллий жамоага қайтишни умид қилмоқда.
Taъкидланишича, футболчига ўтган ёзда "Милан"га ўтиш таклифи ҳам берилган эди.
Похожие новости

Комментарии