RU

Последние новости

01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  6 23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  4 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  63 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2

А. Қодиров: "Жуда ҳам ажабландим" Новости

А. Қодиров: "Жуда ҳам ажабландим"

"Бунёдкор" U-21 жамоасига Иван Бошкович бош мураббий этиб тайинланди.

Биз энди фаолиятини катта мураббий сифатида давом эттирадиган Абдуҳамид Қодиров билан суҳбатлашдик.

— Абдуҳамид ака, истеъфо ҳақидаги хабардан таажжубландингизми? Ҳар ҳолда жамоангиз ажойиб натижа қайд этаётганди.

— Бу хабарни мажлисда эълон қилишди. Жуда ажабландим. Чунки 1-даврани 2-ўринда якунладик. Ўтган йил 6 нафар футболчини асосий таркибга етказиб бердик, бу йил яна 6 та. Уларнинг аксари Суперлигада ўйнаяпти. Аммо раҳбарият шуни хоҳлади. Биз бу қарорни ҳурмат қилишимиз керак.

— Мавсум олдидан ПФЛ регламентига U-21 чемпионати ўтказиладиган стадионлар бўйича янги қоида киритилди. Бу амалда ҳам кўриняптими?

— Албатта, ўзгаришлар сезиляпти. Бу йил анча яхши. Масалан, АГМК билан жамоанинг асосий майдонида ўйнадик. У ерда сифатли футбол кўрсатса бўлади.

— Кўп мутахассислардан Билол Туплиев ҳақида мақтовларни эшитганман. Уни сиз кашф қилгансиз, тўғрими?

— У жудаям иқтидорли футболчи. Лекин жуда ҳам кам гап ва босиқ. Шунинг учун Билолни ўйнатиш қийин бўлган. 7-8 та ўйиндан кейин ҳам жамоага киришиб кета олмади. Ҳаттоки, баъзи шогирдларим уни ўйинга қўймаслигимни ҳам илтимос қилишганди. Бироздан кейин у жамоага мослашди ва жуда фойдали ўйинчига айланиб, ўзини барчага исботлади. Билолда кўпчилик орзу қиладиган сифатлар бор. Унинг келажаги порлоқ бўлади, насиб қилса.

— Тўғри, у жуда ҳам камгап бола. Нима деб ўйлайсиз, Билолнинг характери унинг потенциалини тўлиқ очишга ҳалақит бермайдими?

— Биласизми, бу бола унга тўла ишонаётганингизни ҳис қилиши керак. Шунда ақлингизни шошириб қўядиган ҳаракатларни кўрсата олади. Ўзбек футболида олдинга пас узатишдан қўрқмайдиган футболчилар камёб. Туплиевда шу жиҳат юқори. У 2-3 кишининг орасидан енгил чиқиб кета олади. Қирғизистондаги мусобақада у ўзини тўлиқ кўрсатди ва рақиб мухлисларининг олқишларига ҳам сазовор бўлди. Ўйлашимча, у Виктор Карпенкога ҳам ёқиб қолган. Мураббий Билолга етарлича имкон беряпти.

— Бу ёшда йигитлар учун ишонч жуда муҳим бўлса керак...

— Шундай. Ўтган йили Музаффар Олимжоновни ўринбосарлар жамоаси сафида олиб қолганимда баъзи мутахассислар норози бўлишганди. Орадан 1 йил ўтди. Музаффар универсаллашиб, Суперлигада ўйнаяпти. У асосий жамоанинг бир бўлагига айланди.


— Муҳаммад-Сафо Фозиловни ким таркибга жалб қилди?

— У ўтган мавсумни "Чиғатой" билан Биринчи лигада ўтказди. Йил бошида Азиз Алижонов билан маслаҳатлашиб, уни ўринбосарлар жамоамизга чақирдик. Бошида киришиб кетолмади, лекин Қирғизистонда ўзини яхши томондан кўрсатди. Мана, ўзингиз ҳам кўряпсиз. 1-давра охирида Суперлигада ўйнади ва "Пахтакор" устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

"Mixed zone". Муҳаммад-Сафо Фозилов: "Ёқимли. Ҳаммаси тушга ўхшайди"

— Маҳмуд Муҳаммаджонов мавсумни асосий жамоа сафида бошлаган ва кўпчиликда ижобий таассурот қолдирганди. Унинг охирги пайтларда захира футболчисига айланиши нима билан боғлиқ?

— 2-турда голга сабаб бўлувчи хатоси туфайли захирага олинди. Мураббийларни тўғри тушуниш керак, улардан натижа талаб қилишади. Лекин Маҳмуд жуда иқтидорли футболчи. У ҳужумга ўтишдан чарчамайдиган фулбэк. Шу туфайли ўринбосарлар таркибида мунтазам равишда гол ёки ассист амалга оширади. У эндигина 19 ёшга тўлди ва Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамизнинг асосий фигураларидан бири. Ўз устида ишлашдан тўхтамаса, уни ёрқин келажак кутмоқда.

— Тез орада "Бунёдкор" U-21 жамоасидан қайси футболчилар порлашини кутсак бўлади?

— Жасур Умрзоков, Жасур Холдоров, Мироншох Сатторов, Азиз Кошибхонов, Хуршид Убайдуллаев, Тохир Тўхтасинов,  Судайси Жўрабоев сингари кўплаб иқтидорли футболчилар бор. 

— Эндиги режалар қандай?

— Фаолиятимни катта мураббий сифатида давом эттирадиган бўлдим. 18 июль куни Хорватияга жўнаб кетишимиз керак. Шу ўринда мана шундай имконият яратиб бергани учун футбочилар номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Бу ёшда халқаро йиғинлар, ўртоқлик учрашувлари жуда катта фойда беради.

Фахриддин суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика