"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари
24 июн 19:42
Новости
"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари
Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони – Шоҳруҳ Эшбўтаев ("Шўртан")
"Шўртан" бу тур Ғузорда "Сурхон"ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу ғалаба қўлга киритилишида мезбонлар посбони Эшбўтаевнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида, айниқса, биринчи бўлимда кўплаб вазиятларда жамоасини голлардан асраб қолди. Бирга-бир вазият дейсизми, мураккаб зарба дейсизми, ҳаммасида қутқарди. Баҳс давомида 8 та сэйв намойиш этганининг ўзи барчасини англатиб турибди. Шундай қилиб, Шоҳруҳ Эшбўтаев Championat.asia талқинида 13-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")
"Бунёдкор" ушбу турда Самарқандда "Динамо" майдонида меҳмон бўлди. Жамоа стадион тўла мухлислар қаршисида мезбонларни йирик ҳисобда таслим этди (3:0). Илёс Зейтуллаев Вадим Абрамовнинг "Динамо"сини ипидан игнасигача ўрганиб чиққани яққол сезилди. Унинг шогирдлари дастлабки дақиқаларданоқ учрашувда доминантлик қилиб, меҳмондан 3 очко олиб кетишга астойдил ҳаракат қилди ва шунга яраша ниятига етди. Шу тариқа, сафарда мусобақа юқори поғоналарида бораётган "Динамо"ни мағлуб этган Илёс Зейтуллаев Championat.asia талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси – Темурхўжа Абдухолиқов ("Бунёдкор")
"Бунёдкор" бу турда Самарқандда "Динамо"ни таслим қилди (3:0). Учрашувда тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ҳар тарафлама ажралиб турди ва жамоасининг барча голларида бевосита қатнашди. У дублни расмийлаштирибгина қолмай, учинчи голга пас ҳам узатди. "Қалдирғочлар" сардори сўзсиз ва ҳеч бир сўровномасиз Championat.asia талқинида 13-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Носиржон Абдусаломов ("Бунёдкор")
"Бунёдкор" бу турда "Динамо" майдонида зафар қучганидан хабарингиз бор. 47-дақиқада ёш ярим ҳимоячи Носиржон Абдусаломов томонидан киритилган тўп ўзига хослиги билан эътиборни жалб қилди. Голда Абдухолиқов тўпни унга қулай тарзда юмалатиб берди, у эса чамаси 11 метрдан дарвозанинг ўнг томонини нишонга олди. Шундай қилиб, 21 ёшли хавбек Абдусаломов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.

Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии