RU

Последние новости

21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  0 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  2 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  0 20:10Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  52 20:05Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" яхши ҳимояланди ва жипс ҳаракат қилди"  7 19:50Роналду Португалиянинг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди  0 19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  12 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  2 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   1 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  47 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  71 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  12

2016 йил нима учун "ғалати" бошланди? ФОТО Новости

2016 йил нима учун "ғалати" бошланди? ФОТО

Янги 2016 йил йил кириб келганига 4 кун бўлди.
Ортда қолган 4 кун ичида Англия ва Испания чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Унда бир қатор ғалати ҳодисалар қайд этилди. Демак, нима учун 2016 йил ғалати бошланди?



"Барселона" ва "Реал" йилни ғалабасиз бошлашди

Испания примеросининг 18-турида "Барселона" клуби Каталония дербисида "Эспаньол" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мадриднинг "Реал" клуби эса "Валенсия" меҳмони бўлди ва 2 очко йўқотди. Гари Невилл бошчилигидаги жамоа билан баҳс 2:2 ҳисобида якунига етди.



Лионель Месси, Неймар ва Криштиану Роналду йилни голсиз бошлашди

Жаҳоннинг энг кучли футболчилари Испания чемпионатининг 18-турида ўз ҳисобларига гол ура олишмади. Масалан, "Лас Пальмас" ҳимоячиси Тана 2016 йилда мана шу уч футболчидан кўпроқ гол урди. Улардан бири 11 январь куни Швейцарияда "Олтин тўп" совринини қабул қилиб олади.



"Лестер" ярим ҳимоячиси Рияд Махрез пенальтидан гол ура олмади

Англия премьер-лигасида бу мавсумнинг кашфиёти бўлган "Лестер" клуби бу турда "Борнмут" билан учрашувда ғалаба қозона олмади - 0:0. Учрашувда мезбонлар ярим ҳимоячиси Рияд Маҳрез 11 метрли жарима тўпидан унумли фойдалана олмади. Бунга қадар 4та пенальти тепган футболчи уларнинг барчасини голга айлантирганди.



Месут Озил голли пас бермади

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Озил бу мавсумда деярли ҳар бир баҳсда шерикларига голли пас бераётганди. Германиялик футболчи бунга қадар 18та учрашувда 16та голли пас оширганди. "Ньюкасл"га қарши ўтган баҳсда эса Лоран Косьелнига Оливье Жиру пас оширди.



Уэйн Руни гол урди ва МЮ ғалаба қозонди

Луи Ван Гал бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" клуби АПЛда 6та ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келаётганди. Янги йилдаги дастлабки учрашувда "қизил иблислар" "Суонси"ни 2:1 ҳисобида таслим қилишди. Баҳсда МЮ сардори Уэйн Руни гол уришга эришди. Қизиғи ҳужумчи АПЛда сўнгги бор бундан 10та ўйин олдин, 17 октябрь куни ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Руни ушбу гол билан (188та гол) АПЛ тарихида тўпурарлар пойгасида 2-ўринга чиқиб олди.



"Челси" 3:0 ҳисобида зафар қучди

Жозе Моуриньо кетгач "Челси"нинг ишлари юришиб кетгандек тўғрими? "Аристократлар" кеча АПЛда бу мавсумда илк бор рақибни йирик ҳисобда тор-мор этишди. "Челси" кеча 16, "Кристал Пэлас" мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бораётганди.



2016 йил ғалати бошландими?
Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика