RU

Последние новости

20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  0 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  7 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  18 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  11 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  6

15-тур рамзий терма жамоаси Новости

Ушбу турда "Бухоро" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда бухороликлар посбони Раҳимжон Давронов бир неча марта ўз жамоасини голдан қутқаришга эришди.

"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида таслим қилишида чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Санжар Қодирқуловнинг ҳиссаси катта бўлди. Эътиборлиси Қодирқулов учрашув сўнгги дақиқаларида гол уришга ҳам эришди.



"Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. "Шерлар"нинг дастлабки икки голини ҳимоячилар уришди. Эътиборлиси Кримец ва Симич бир-бирига голли пас оширишди.

"Локомотив" ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олган Остон Ўрунов янги клубига тезда қўшилиб кетди. "Динамо" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда Ўрунов анчагина фаол бўлди. Айнан унинг рейдини меҳмонлар ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиши оқибатида ҳакам пенальти белгилади.



Бу тур "Сўғдиёна" Қўқонга сафар қилди. Жиззах клуби етакчиси Санжар Рашидов дастлабки сонияларда Иван Нагаевга ажойиб пас берди ва тезкор гол урилди. Санжар жамоасининг иккинчи голида ҳам иштирок этганини таъкидлаш лозим.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Сурхон" билан учрашувда жуда яхши ўйнади. Майдон марказидаги чаққон ҳаракатлари туфайли "қалдирғочлар" йирик ғалабага эришишди. Унинг жамоадоши Жавоҳир Қаҳрамонов биринчи тайм ўртасида захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Қаҳрамонов майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб ҳисобни очди. Иккинчи таймда унинг иккита ажойиб пасидан кейин шериклари иккита гол уришди.



"Бухоро"нинг 18 ёшли футболчиси Асадбек Собиржонов барқарор ўйнашда давом этмоқда. У "Навбаҳор" билан баҳсда шерикларидан ажралиб тура олди.



"Металлург" Қаршида 2:1 ҳисобида "Насаф"ни мағлуб этди. Ушбу ўйинда бекободликлар сафида иккала голни ҳам Баҳодир Пардаев ургани эътиборга молик.

"Пахтакор" "Қизилқум"ни Навоийда 5:0 ҳисобида мағлуб этишида Игорь Сергеев муносиб ҳисса қўша олди. Ҳужумчи иккинчи тайм бошида ва учрашув охирида гол уриб дубль расмийлаштирди.




Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика