RU

Последние новости

20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  2 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  2 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  7 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5

110 йиллик тарихга эга, "Динамо Загреб" рақибларини қабул қиладиган "Максимир" стадионига саёҳат Новости

110 йиллик тарихга эга, "Динамо Загреб" рақибларини қабул қиладиган "Максимир" стадионига саёҳат

Учрашувдан аввал "Бунёдкор" ўринбосарлари бош мураббийи Иван Бошковичдан ажойиб ғоя чиқди.

- Келишга келдик. Учрашувдан сўнг "Максимир" стадионига кирамиз. Футболчилар эсдалик учун суратга тушишсин, кўришсин. Завқ олишсин. 

Мураббий сўзининг устидан чиқди ва жамоа аъзоларини стадионга олиб кирди. Мен эса журналистик фаолиятимдан келиб чиқиб имкон қадар оз бўлсада, маълумот тўплашга ҳаракат қилиб кўрдим. Чунки вақт тиғиз бўлгани боис тўлиқ танишиб чиқишни кейинги сафарга қолдирдим. Тўлиқ маълумот бериш мақсадида клуб расмий сайтига юзландик. Айбга буюрмайсиз, деган умиддаман. 

Мазкур арена 1912 йилда расман очилган бўлиб, унда дастлаб ГНК "Градански" жамоаси машғулот ўтказган. 1948 йилдан бошлаб эса томошабинларни қабул қилиш бошланган. Стадион 100 йилдан ортиқ вақт ичида бир неча бор таъмирланганини айтиш жоиз. 1997 йилда шарқий ва жанубий трибуналар қўйилди. 1998 йилги таъмирлашлар натижасида шимолий трибуна бузиб ташланади ва ўрнига 10 965 нафар мухлисга мўлжалланган янги трибуна қурилади. 1999 йил 2 жаҳон харбий ўйинлари арафасида 12 600 ўриндиқли ва 718 ВИП ўриндиқлар қад кўтаради. 



2011 йил "Динамо Загреб"да ўзгаришлар натижасида сармоя киритишга қарор қилди. Майдон ичида кўзга кўринарли ишлар қилинди. 

Шу тариқа, бир ойдан кўпроқ вақт ичида янги майса ётқизилди, унинг остида минглаб дренаж қувурлари, иситиш қувурлари ва автоматик суғориш тизими йўлга қўйилди.  енгил атлетика йўлакчаси замонавийлаштирилди.  тШу билан бирга, барча тўртта трибунага янги ўриндиқлар ўрнатилди, барча трибуналар остидаги санитария иншоотлари таъмирланди, имконияти чекланган шахслар учун махсус майдон қурилди, матбуот ходимлари учун махсус ўриндиқлар қўйилди. 


 

Стадионнинг ташқи томондан кўриниши.

 

Матбуот анжумани хонаси. 



Аввал таъкидлаганимдек стадион атрофидаги комплекс 7та кичик майдондан иборат.


ВИП трибуна.


Стадионга кираверишдаги махсус кийим дўкони. Битта футболка нархи 299 куна яъни 40 доллар. 



Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика