RU

Последние новости

18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  0 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  2 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда! Новости

Испания ва "Реал Мадрид" сардори Серхио Рамос 34 ёшда!

"Қироллик клуби" сардори бугун 34 ёшни қарши олди.

1986 йилнинг 30 март куни Севилья провинциясининг Камас шаҳрида бўлажак футбол юлдузи Серхио Рамос дунёга келади.

Испания терма жамоаси сардори фаолияти давомида фақатгина иккита жамоа "Севиль" ва "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган.

Фаолияти давомида у 714 та учрашувда майдонга тушган ва 115 та (!) гол урган. Ҳақиқий жангчи бўлиб етишган марказий ҳимоячи 243 бор сариқ, 26 марта қизил карточкага "лойиқ кўрилган".

Марказий ҳимоячи "Мадрид"да 4-рақам остида тўп тепиши ҳеч кимга сир эмас. Бироқ бу рақам нафақат унинг футболкасида, балки совринлари статистикасида ҳам кўп учрайди.   

Рамос 4 мартадан Ла Лига ғолиби ва Испания Суперкубоги соҳиби, 2 марта Испания Кубоги эгаси ҳисобланади. 

4 марта ЕЧЛда ғолиб бўлган Серхио 3 марта УЕФА Суперкубогини боши узра баланд кўтарган. 

Яна ўша 4 рақами футболчи неччи бор Клублар ўртасида Жаҳон чемпионати ғолиби эканлигини кўрсатиб турибди. 

Шунингдек, ҳар бир футболчининг энг олий орзуси мамлакат миллий терма жамоаси сафида Жаҳон Чемпионатида иштирок этиб, унда зафар қучиш. Бундай натижага Рамос ҳозирча 1 бор эришган. Унинг ўзи Қатардаги мундиалда ҳам Испания шарафини ҳимоя қилиш ниятида, лекин қолганини вақт кўрсатади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика