

Ўйин "Тоттенхэм"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
BBC маълумотларига кўра, ўйин давомида "Тоттенхэм" мухлисларидан уч нафари нацистча салом берган. Жаримадан ташқари, клубга шартли равишда УЕФА қўл остидаги кейинги сафар ўйинига мухлислар учун чипталар сотмаслик тақиқланди. Ушбу тақиқ учун синов муддати қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йилни ташкил этади. Шунингдек, "Тоттенхэм" майдонга нарса ташлагани учун 2250 евро жаримага тортилди.



