"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026, 13:21
Александр Хомяков жамоаси учун старт ғалабалар билан келди.

Дастлабки турда "Қўқон-1912"ни енгган "Бухоро" кеча 2-турда "Навбаҳор"дан 3 очко тортиб олишга эришди. Жамоа 2011 йилдан буён илк бор мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади. Клуб ўша йили элитани 9-ўринда якунлаган эди. 

Эндиликда "Бухоро" 3-турни 11 март куни ўз майдонида "Хоразм"га қарши ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia