

- Жуда қийин бўлишига тайёр эдик. Якунда мақсадимизга эришдик ва бундан хурсандмиз. Футболчилар финалга чиқишга ҳақли эдилар. Бутун ўйин давомида мухлислар бизни қўллаб қувватлаб туришди. Бу ҳар бир ўйинда ёрдам беради. Криштиану доимгидек яхши ўйнади. Кўп меҳнат қилдик. Финал қийин бўлади, лекин ҳозир байрам қилмоқчимиз, - дейди Зидан УЕФА расмий сайтига.



