

Бу ҳақда ироқлик журналист Али Нури маълум қилди.
"Сафа Хади "Зенит" билан шартнома имзолашга яқин. У қишки трансферлар ойнасидаёқ клуб футболчисига айланиши мумкин", - деб хабар бермоқда Али Нури.
Айнан Али Нури эронлик ҳужумчи Сердар Азмуннинг "Зенит"га трансфери борасида ёрдам берган.
21 ёшли футболчи 2018 йилдан Ироқ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.




