"Зальцбург" форварди Адейеми Мюллернинг рекордини янгилашга эришди

Sherzod Nurmatov
30 сен 2021
"Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейеми Чемпионлар лигаси рекордчисига айланди.

"Буқалар" ўйинчиси "G" гуруҳи 2-турида "Лилль" дарвозасига 2 та тўп киритди. 

Шундай қилиб, Адейеми асосий еврокубокда 19 ёш-у 254 кунлигида дубль қайд этди. Ҳеч бир германиялик бу ёшда бунинг уддасидан чиқмаган.   

Хабарга кўра, ЧЛнинг бу борадаги олдинги рекорди соҳиби Томас Мюллер (20 ёш-у 2 кунлик) эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Opta