

Туринликлар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида меҳмонда "Бенфика"га имкониятни бой беришди (3:4) ва 1/8 финалга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлдилар.
"Юве" ишқибозлари ўйин тугаши арафасида ижтимоий тармоқларда 55 ёшли италияликни кескин танқид қилишди. Улар Twitter'да #AllegriOut хэштегини трендга олиб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, мухлислар сентябрь ойида "Ювентус" ўз уйида "Бенфика"дан учралган мағлубиятдан кейин (1:2) ҳам худди шундай қилишганди.
Аввалроқ, "Ювентус" Аллегрини ЖЧ-2022 олдидан ишдан бўшатмаслиги маълум бўлганди. Клуб бошлиқлари А Сериядаги пауза вақтида мураббийнинг ишини қадрлашади.



