Юрий Сошинский: "Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ўйинчилар анча кучайган"

Aslanov Jasurbek
10 апр 2016, 10:56
Тошкентда бўлиб ўтаётган FIFA16 бўйича МДҲ Кубогининг ташкилотчиларидан бири, Россия киберфутбол федерацияси раҳбари Юрий Сошинский турнир ҳақида фикр билдирди.

"Сўнгги йиллар давомида ўзбекистонлик ўйинчилар анча кучайган ва бу Абдусапи Қаюмовнинг хизмати деб ўйлайман. Уларнинг яхши ўйнашади, аммо барибир халқаро учрашувлардаги тажриба етишмаяпти. Ўзбекистонлик ўйинчилар бундай турнирларда жуда кам иштирок этади.

Ташкилотчиликка келадиган бўлсак, ҳозирча ҳаммаси жойида. Турнир очилиши ва сўнгги мавсумнинг ёпилиши яхши ўтди. Бизда бундай бўлмайди.

Францияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этувчиларни аниқлаш учун вилоятларда саралаш баҳсларини ўтказмоқчимиз, финал босқичи эса Тошкентда бўлади. Ғолиб Парижга йўл олади.

Бу турнир яхши ўтса, шундай мусобақаларни ҳар йили ўтказиб, МДҲ мамлакатларидан иштирокчилар сонини ошириш ниятидамиз. Тошкентдаги ушбу мусобақа биринчиси эмас. Мальдив оролларидаги жаҳон чемпионати учун МДҲ давлатлари иштирокчилари ўртасида саралаш баҳслари бўлган. Ўша турнирда ўзбекистонлик Ali Bebeto ўзини жуда яхши кўрсатиб, финалгача етиб борган. У ғолиб бўлганида Мальдивга бориши мумкин эди" - дейди Сошинский.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia