Йович "Реал"дан кетишни истамоқда

Mirjalol Normatov
8 ноя 2020
"Реал" форварди Лука Йович жамоадан кетишга яқин.

"Marca" хабарига кўра, 22 ёшли серб жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларидан ўрин ола билмади ва шу сабабли у бошқа жамоа изламоқда.

Бироқ, "Реал" қишки трансферлар ойнасида ҳеч кимни сотиб юбормоқчи ҳам харид қилмоқчи ҳам бўлмаяпти. Бунга пандемия сабабли бўлган инқирозли давр сабаб бўлмоқда.

Ушбу мавсумда Йович 4 ўйинда қатнашди, бироқ самарадорлик қайд эта олмади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca