Хесус Навас келаси мавсумни қайси клубда ўтказиши маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
31 июл 2017
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Хесус Навас "Севилья"га ўтишга яқин турибди.

Футболчи испан клуби таклиф қилган шартномани қабул қилди ва йилига 2 млн. евро ишлаб топади. Келишув яқин вақт ичида амалга ошади.

Навас 2003-2013 йилларда "Севилья" шарафини ҳимоя қилган. Бу вақт давомида у испан клуби сафида 376 та учрашувда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 83 та голли пас берган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS