

"Марадонанинг гапларига қўшилмайман, Месси - ҳайратланарли етакчи. У кийиниш хонасида ўзини хотиржам тутиши мумкиндир, бироқ майдонда ҳақиқий сардор, у доимо тўпни сўрайди, ўзини таклиф қилади, ҳеч қачон чақирувлардан яширинмайди.
Собиқ футболчилар ҳозир ўйнаётганларни танқид қилиши менга ёқмайди. Мен фақат Марадона ҳақида гапирмаяпман. Кўплаб собиқ ўйинчилар, ҳозирда ОАВ ва телевиденцияда ўз ҳамкасбларини танқид қилаётганларни ҳам айтяпман" -дейди Хави.



