

"Де Хеа "Реал"га ўтмаса керак, у "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилади. "Реал"да Навасдек ажойиб дарвозабон бор. У жуда кучли ва ўз жамоаси учун муҳим футболчига айланишга улгурди. Кейлор Икернинг ўрнини босиши керак эди ва Навас бу вазифани жуда яхши уддаламоқда" - дейди ван дер Сар.



