Уругвай. Суарес захирадан тушиб, гол урган баҳсда жамоаси йирик ғалабага эришди

Eldor Akmurzayev
6 авг 2022, 08:35
Уругвай чемпионати 2-турида “Насьональ” ўз майдонида “Рентистас”ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Мезбонлар сафида голларни Хосе Луис Родригес, Игнасио Рамирес ҳамда Луис Суарес урди.

Қайд этиш жоизки, бу Суареснинг жамоага қайтганидан кейин 2-ўйиндаги дастлабки голи бўлди. 2-таймда майдонга тушиб, 59-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.

35 ёшли уругвайлик 2005 йил профессионал фаолиятини айнан шу клубда бошлаган.



Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia