

Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Уэйн Руни термадаги энг кучли ўйинчи ким деган саволга жавоб берди.
"Менимча, Англия термасининг энг яхши ўйинчиси – Фил Фоден. Биламан, у ушбу мавсум "Ман Сити" таркибида кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Лекин Фоден яхши формада бўлса, у терманинг энг кучли ўйинчиси.
Коул Палмер "Челси"га келганидан буён жуда зўр ҳаракат қилмоқда. Жуд Беллингемни ҳам таъкидлаш жоиз. Лекин барибир Фил Фоден энг яхшиси. Уни кузатиш менга завқ беради", -дейди Уэйн Руни.



