U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади

Khoja
14 окт 2025
Шунингдек, бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳам Тошкентдаги йиғин давомидаги иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари Қозоғистон U-20 жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 17:00 да Миллий футбол маркази стадионида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи учрашувида Фирдавс Абдураҳмоновнинг ягона голи олимпиячиларимизга ғалаба тақдим этганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia