Тур футболчиси - Арслонмурод Омонов

Narzulla Saydullayev
23 апр 2018
"Бухоро"нинг туркманистонлик ярим ҳимоячиси Арслонмурод Омонов Суперлигада 7-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўзининг собиқ клуби АГМК билан баҳс Омоновнинг бенефисига айланиб кетди десак муболаға бўлмайди. У жамоаси 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганда катта саҳнага чиқди. Дастлаб айнан унинг тўп узатишидан сўнг Баҳодир Насимов ҳисобни тенглаштирди. Сўнгги 10 дақиқада эса Арслонмурод меҳмонлар дарвозасини икки бор ишғол қилди. Унинг жаримадан урган голи ажойиб чиқди.  

Шу боисдан Арслонмурод Омонов тур футболчиси дея эътироф этилди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia