Трент Александер-Арнолд: “Алиссон, балки дунёнинг энг яхши дарвозабонидир”

“Ливерпуль” ҳимоячиси “Атлетико”га қарши ЕЧЛнинг 1/8 финал илк учрашувидан олдин фикрлари билан бўлишди.

“Айнан Мадридда бизнинг орзуларимиз ушалди. Аммо биз диққат-эътиборимизни фақат ўтмишга қарата олмаймиз. Энди олдимизда янги иш турибди. Кафунинг сўзлари? Ахир бу футбол афсонасидан ёқимли мақтовлар. Ундан ушбу сўзлар учун миннатдорман. Бироқ мен учун муҳими — жамоавий совринлар. Алиссоннинг ўйини? Унинг ёнимизда эканлигини жуда ёқимли ҳисларни беради. У жаҳон даражасидаги дарвозабон. Балки, дунёнинг энг яхши посбонидир. Биз ундан жуда қийин сейвларни ҳам осон ижро этаётганлиги учун миннатдормиз”, — дейди Трент.


Манба: Twitter/JamesPearce