Тим Ховард дунёнинг энг кучли 5 дарвозабони қаторига Куртуани киритмади

Mirjalol Normatov
6 янв 2019
Америкалик машҳур дарвозабон Тим Ховард ҳозирги пайтда дунёнинг энг кучли киперлари номини айтиб ўтди.

Америкалик посбон бу рўйхатга Мануэль Нойер ("Бавария"), Алиссон ("Ливерпуль"), Давид де Хеа ("Манчестер Юнайтед"), Марк-Андре тер Штеген ("Барселона") ва Ян Облак ("Атлетико") каби дарвозабонларни киритди.

Қизиғи, бу рўйхатда ўтган йилнинг энг яхши дарвозабони Тибо Куртуа кўриниш бермади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN