Тебас: "Эртами кечми Мбаппе ЛаЛигада ўйнайди"

Mirjalol Normatov
8 дек 2022
ЛаЛига президенти Хавьер Тебас ПСЖ футболчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатида ўйнашига ишонишини айтди.

Унинг хизматларига анча вақтдан буён "Реал" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

"Эртами кечми Мбаппе ЛаЛигада ўйнайди. Аммо бу қачон бўлишини билмайман, келаси мавсумми ёки ундан кейингисими...", - деди Тебас.

Мбаппе ўтган ёзда ПСЖ билан 3 йиллик шартнома имзолади ва унда унинг маоши бонуслар билан бирга 630 миллион евро қилиб кўрсатилган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal