"Сурхон" россиялик футболчиси билан келишувини 2 йилга узайтирди

Sherzod Nurmatov
5 янв 2026, 18:30
"Сурхон" матбуот хизмати Жамалдин Ходжаниязов билан шартнома 2 йилга узайтирилганини маълум қилди.

"Клубимиз жамоанинг етакчиларидан бири — Жамалдин Ходжаниязов билан шартномани 2 йилга узайтирганини мамнуният билан маълум қилади. "Сурхон" сафида ўтказган сўнгги 1,5 мавсум давомида тажрибали, 29 ёшли марказий ҳимоячи жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланди. У ушбу даврда 39 та учрашувда майдонга тушди ва уларнинг 14 тасида дарвозамиз дахлсиз сақланиб қолди.

Жамалдиннинг тажрибаси, етакчилик фазилатлари ва барқарор ўйини жамоамиз учун катта аҳамиятга эга", – дейилади термизликлар хабарида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати