Суперлига. "Сурхон" ОКМКга қарши ўйинда 90+6-дақиқада урилган супергол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди

Оқил Абдубарноев
8 апр 2026
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган ОКМК – "Сурхон" учрашуви якунланди.

Суперлига. 6-тур

ОКМК — “Сурхон” 1:1

08.04.2026

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ëрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев

VAR: Аҳрол Ризқуллаев

AVAR: Розиябону Юсупова

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 1:0 – 3, Нодирбек Абдураззоқов (Асадбек Собиржонов), 1:1 – 90+6, Стефан Чинеду (Достон Турсунов).

◻️"ОКМК": 35. Жавоҳир Илёсов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 44. Аброр Каримов, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 22. Саидафзалхон Аҳроров, 5. Гиорги Папава (С), 88. Сиаваш Ҳақназарий, 28. Арихиро Сентоку (18. Риан Исломов, 77), 17. Нодирбек Абдураззоқов (8. Абубакр Ризо Турдиалиев, 90+3), 10. Асадбек Собиржонов (16. Наоаки Сенага, 77), 9. Азиз Холмуродов (27. Урош Койич, 77).

Захира: 23. Ҳамидулло Абдунабиев, 3. Шаҳзод Тоиров, 4. Миржамол Қосимов, 11. Али Абдураҳмонов, 13. Элдорбек Бегимов.

🟨"Сурхон": 86. Даврон Мерганов, 66. Беҳруз Шайдулов, 2. Беҳрузжон Каримов, 7. Достон Турсунов, 3. Беҳруз Жуматов (26. Беҳруз Шукуруллаев, 72), 4. Нодирхон Неъматхонов, 6. Беҳзод Шамсиев (39. Мирмаҳмуд Мирусмонов, 80), 8. Ҳумоюн Шербўтаев (14. Тоҳиржон Ашубоев, 63), 18. Беҳруз Ўктамов (17. Сарвар Абдуҳамидов, 46), 10. Суннатулла Абдуллажонов (11. Ричард Фрайдей, 63), 9. Стефан Чинеду.

Захира: 22. Жавоҳир Жўраев, 25. Отабек Боймуродов, 21. Торнике Дзебниаури, 19. Фарруҳжон Қодиров.

Огоҳлантиришлар: Арихиро Сентоку (29), Достон Турсунов (70), Мирмаҳмуд Мирусмонов (84)

90+6. ГОЛ! ЧИНЕДУДАН СУПЕРГОЛ! Жаримадан узатилган тўпни "Сурхон" ҳужумиси "қайчи" услубида рақиб дарвозасига жойлади.

90+4. Жаримадан узатилган тўпни Шукуруллаев бош билан рақиб дарвозасига тўғрилашга уринди, аммо омад ундан юз ўгирди.

90+3. ОКМКда ўзгариш.

90+2. ГОЛ! Абдураззоқов яна бир маротаба ўз номини таблога ёздирди, аммо гол офсайд сабабли инобатга олинмади.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

86. Фрайдей тепган тўпни Илёсов эгаллади.

81. Мирусмонов рақиб жарима майдонида кўнгилдагидек зарба йўллай олмади ва дарвозабонни нишонга олди. У бир дақиқа илгари майдонга тушганди. Ҳакам ВАР орқали четлатишни муҳокама қилди ва сариқ карточка кўрсатди.

80. “Сурхон”да ўзгариш.

77. ОКМКда уч ўзгариш.

76. Абдуҳамидовнинг жаримадан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

74. Фрайдейнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасига Ўлмасалиев блок қўйди.

72. “Сурхон”да ўзгариш.

70. Турсунов симуляция учун огоҳлантирилди.

67. Зарба! Абдураззоқовнинг жаримадан йўллаган зарбаси устун ва тўсин кесишган нуқтага тегиб, майдонни тарк этди.

63. “Сурхон”да икки ўзгариш.

60. Каримовнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

59. Чинеду офсайдда қолиб кетди.

53. Абдураззоқовнинг жаримадан узатмасини Мерганов мушти билан уриб юборди. Кейинчалик Сентокунинг зарбасини иккинчи уринишда эгаллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. “Сурхон”да ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Холмуродов рақиб жарима майдонида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини маълум қилди.

41. Бурчак узатмасидан сўнг Мерганов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, аммо кейинчалик хатосини тўғрилади.

40. Неъматхонов рақиб футболчисининг хавфли узатмасини йўққа чиқарди.

37. Чинеду яна бир қулай вазиятга чиқди, аммо тўпни ўзига бўйсундира олмади.

33. Хавфли вазият! Чинеду рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда уни алдаб ўтиб, ноаниқ зарба йўллади.

29. Сентоку рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

26. Ўлмасалиевнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбаси юқорилаб кетди.

23. Чинедунинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

20. Бурчак узатмасидан кейин Чинедунинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

14. Абдураззоқовнинг бурчакдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

12. Собиржоновнинг стандартдан узатмаси Мергановнинг қўлларига бориб тушди.

10. Абдураззоқовнинг навбатдаги зарбасини Мерганов бу гал ўтказмади.

3. ГОЛ! Собиржоновнинг узатмасидан сўнг Абдураззоқов бош билан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

1. Ўйин бошланди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia