

"Футболчиларни харид қилиш тизими ислоҳотларга муҳтож. Сўнгги йилларда клуб хатто асосий таркибга кира олмайдиган футболчиларни харид қилиб ташлади, уларнинг орасида интизомсиз ва яхши ўйнай олмайдиганлар ҳам бор. Бу муаммоларни кўриб чиқиш керак. Тўғри, омадли трансферлар ҳам бўлди, бироқ буларнинг катта қисми ҳеч қандай фойда бергани йўқ. Сўнгги йиллардаги катта молиявий инвестициялар самарасиз бўлди ва буни ҳазм қилиб бўлмайди.
Мураббийимиз Пол Ламбертга тўхталадиган бўлсам, у энг қийин ишни бажарди. Аммо Ламберт бизни аҳил жамоага айлантирди ва футболчилар у учун ўйнамоқчи. У жамоага керак бўлган инсон деб ўйлайман" - дейди Батлэнд.



