Спорт ТВ U-20 Жаҳон чемпионатини намойиш этади

27 май 2019, 19:05
Хабарингиз бор, 23 май кунидан бошлаб Польшада ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Спорт ТВ телеканали раҳбари Зоҳид Каримовнинг маълум қилишича, бугундан эътиборан ушбу мусобақа кўрсатилади. 

Бугун 21:00да Қатар-Украина ва Гондурас-Уругвай, 23:30да эса Норвегия - Янги Зеландия ҳамда АҚШ - Нигерия ўртасида учрашувлар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Соат 23:30даги АҚШ - Нигерия ўйинини Бобур Акмалов шархлаб боради.


Манба: championat.asia