

Олдинроқ "Интер Майами" Осиёда турне ўтказиб, "Ал Насср" ва "Ал Ҳилол" жамоаларига қарши ўйинларда қатнашиши борасида маълумотлар тарқаганди.
"Бугун интернетда "Интер Майами"нинг "Riyadh Season Cup" турнирида иштирок этиши борасида маълумотлар тарқалди. Бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Хабарда жамоанинг раҳбари Хорхе Мас томонидан айтилган гаплар ўрин олган. Аммо Мас ҳеч қайси нашрга бу борада интервью бермаган.
"Интер Майами" ташкил қилинганидан буён ўз олдига дунёнинг энг катта бренди бўлиш мақсадини қўйган. Шу сабабли биз 2024 йилнинг мавсумолди турнеси жадвалини тузиб чиқяпмиз", - дейилади баёнотда.



