

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, 22 ёшли исроиллик футболчи учун "Торино" даъвогарлик қилмоқда.
Олдинроқ, "Фулхэм" билан музокаралар ҳақида маълумот берилган эди, аммо Лондон клуби билан битим амалга ошмади.
Соломон ўтган мавсум "Шахтёр" таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt уни 18 миллион еврога баҳоламоқда.



