Sofascore. Алиқулов энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди

Khoja
4 янв 2025
Кеча Туркия чемпионатининг навбатдаги турида «Ризеспор» «Бешиктош»га қарши баҳс олиб борди.

Мезбонлар сафида Ҳусниддин Алиқулов бошланғич таркибда майдонга тушди. Ҳимоячимиз гол уришга ҳам эришганди, бироқ тўп сўнгги лаҳзада рақиб ҳимоячисига теккани учун автогол деб ҳисобланади.

Sofascore нашри Ҳусниддин Алиқуловнинг кечаги учрашувдаги ҳаракатларига 7,2 баҳо қўйди.


KhojaМуаллиф
Манба: Sofascore