Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди

Оқил Абдубарноев
24 авг 2025
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган ОКМК – "Хоразм" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳром Самиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

Қийин беллашув бўлди. Бунда учрашувда ғалаба қозониш ҳам, мағлуб бўлиш эҳтимоли бор эди. Яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. ОКМК кучли рақиб эди.

- Тожикистон терма жамоасига чақирув ҳақида...

- Мен Тожикистон терма жамоаси сафида CAFA Nations Cup турнирида иштирок этаман. Бу мусобақада энг яхши ўйинимни кўрсатиб, жамоага фойда келтиришни ва ғалаба қозонишни истайман.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia