

"Биламан, Гризманн "Атлетико"да қолади. Унинг келажаги борасидаги ҳеч қайси жиҳатлар ўзгармади - унинг шартномаси бор. Жаҳон чемпионатигача ҳеч нима ҳал бўлмайди. У билан гаплашиб олдик, бироқ ҳозирча бу борада ҳеч нима дея олмайман", - деди Сересо.
Олдинроқ 26 ёшли футболчи мундиал бошлангунга қадар ўзининг келажаги борасидаги якуний қарорни эълон қилиши ҳақида айтиб ўтганди.




